Ҳоким ўринбосари хотин-қизлар даврасида

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова туманда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларни рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш юзасидан турли соҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар билан учрашди.
 “Кумуш тола” хусусий корхонасида бир пиёла чой устида бўлиб ўтган учрашувда ҳаётда хотин-қизлар ўртасида учраётган муаммолар юзасидан дилдан суҳбат қурилди.  Шундан сўнг “Таварон”  маҳалласи Бешдарғат қишлоғидаги фаол аёллар билан учрашувда хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, низоли оилалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди. 

Ташриф давомида Г.Алимова туман марказий поликлиникасида ҳам бўлиб, маслаҳат марказида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Мулоқотлар жараёнида эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, оила қуришни режалаштириш, туғуруқлар ўртасидаги даврни узайтириш юзасидан тиббий ва ижтимоий-психологик жараёнлари билан танишиб керакли маслаҳатлар берди.

Шундан сўнг «Муминхўжа» маҳалласи ҳудудидаги “Шаҳобидин Шохруз” фермер хўжалиги даласида теримчи аёллар билан дилдан суҳбат қурилди. Теримда илғорлик кўсатаётган бир гуруҳ хотин-қизлар вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM