“Темурбеклар” беллашди

 Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спорт турларига қизиқишларини оширишга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шу мақсадда тумандаги 26-умумтаълим мактабида  “Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди.

  Ҳарбий чақириққа тайёргарлик фани бўйича 10-11 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мусобақа семинар тарзида ўтди. Унда туман халқ таълими ходимлари, мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда бир қатор мактаб ўқувчилари   иштирок этишди.

  Жамоалар ашула айтиб чиқиш, турникка тортиниш, чидамлилик, арқон тортиш, қўл жангги, арқонга чиқиш ва эркин мавзу каби 7 та шарт бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада мактабнинг "Антитеррор” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни "Лочин” ва "Қалқон” жамоалари эгаллади. 

Ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
    Тадбир давомида мактабда “Болага китоб беринг” деб номланган китоб ярмаркаси ҳамда информатика, расм-чизмачилик, инглиз ва она тили фанларидан очиқ дарслар бўлиб ўтди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM