Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро поезд чипталарининг нархи пасайтирилди

1 октябрдан Ўзбекистонда қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги сабабли чипта нархи мос равишда пасайтирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг барча маҳаллий ва халқаро поездлари учун комиссия йиғимига ҳам тегишли.

Аввалроқ, Тошкент йўловчи вагонларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш заводи йўловчиларни ташишга мўлжалланган янги вагонлар партиясини тайёрлагани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, Ўзбекистон йўловчи вагонлари парки 5 йил ичида 80 фоизгача янгиланади.

2015-2019 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM