Тоза ҳудуд" тозалик тарафдори

Чиқинди у хоҳ қаттиқ бўлсин, хоҳ маиший ёки қурилиш чиқиндиси бўлсин, тўплаш, ташиш, кўмиш ёки утилизация қилиш, имкони бўлса, қайта ишлашни талаб этади. Бунда "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари зиммасига катта масъулият юкланган.
Асосий вазифаси чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу билан бирга халқимиз учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, ҳудудларда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган корхона бугун қай даражада фаолият олиб бормоқда?
"Тоза ҳудуд" ДУК ҳозирда тумандаги 14 та маҳалладаги 9 минг 200 та мижоз яни 36 800 нафар аҳолига хизмат қилади. Бундан ташқари тумандаги 200 дан ортиқ ташкилотларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Ички имкониятларни тўлиқ ишга сол­ган корхона сентябр ойидан яна 10 маҳаллага хизмат кўрсатишни йўлга қўйди.
Корхонада аҳоли ва ташкилотларга сифатли хизмат кўрсатиш учун 8 та чиқинди йиғиш,   1 та юкловчи, 1 та юк ташувчи, 1 та мулти юклагич автомашиналари иш олиб бормоқда.
"Тоза ҳудуд" ДУК томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузиш, аҳолидан тушадиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш йўналиши ва жадвалларини тузиш, полигонлар ҳолатини яхши сақлаш бўйича амалий ишлар яхши йўлга қўйилган.
- Корхонада мавжуд техникалар ёрдамида 1 ойда 1800 куб, ёки 6 минг тоннадан ортиқ чиқиндилар олиб чиқилиб, аҳолининг оғири енгил қи­линмоқда, - дейди "Тоза ҳудуд" ДУК раҳбари Улуғбек Ҳасанов. - Келгусидаги режаларимиз корхонани барча керакли техникалар билан таъминлаш орқали тумандаги мавжуд 69 та маҳаллага ҳам сифатли хизмат кўрсатиш.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM