Ҳарбий хизматга чақирув тартиби ўзгарди.

.Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонун билан ўндан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди. Ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун - ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой) қилиб белгиланганди.
Шунингдек, эндиликда фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар таълим олаётган умумтаълим мактабида ёки ўрта-махсус таълим муассасасида охирги ўқиш йилининг апрель - май ойларида амалга оширилади. Аввал эса улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель - июнь ойларида амалга оширилар эди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM