Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Қарорга кўра:

- машинада терилган 1 тонна пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;

- қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда –  800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;

- мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 миллион сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 миллион сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.

Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бундан ташқари, 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM