Меҳнатга муносиб рағбат

Яқинда Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан соҳанинг пешқадам вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда сўзга чиққанлар - республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Солиев ҳамда вилоят ҳокими Э. Турдимовлар йиғилганларни байрам билан муборакбод этишди. Байрам муносабати билан соҳанинг бир гуруҳ илғорлари мамлакатимизда илк бор таъсис этилган "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирландилар. 

Эътиборлиси, улар орасида туманимиз вакили - туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Дилшод Мўминов ҳам бор. У самарали меҳнати ҳамда соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун ушбу мукофотга лойиқ топилди. 

2015-2019 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM