Туман ҳокимининг янги йил табриги

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ҳурматли, тумандошлар. Қадрли дўстлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2018 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2019 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган 2018 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Айниқса, бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг қад ростлаши, саноатнинг жадал суратлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада авж олаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Йил давомида тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватланиши, турли соҳаларда инвестицон дастурларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида туманда сезиларли инвестицон муҳит яратилди. 

Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган ушбу ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадга эришилади.

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги - 2019 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Аъзамхон БАХРАМОВ,
туман ҳокими.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM