Янги иш ўринлари камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида инг жорий йилнинг январь ҳолатига кўра иқтисодий фаол аҳоли 109,1 минг нафар бўлиб, шундан 10 302 нафари ёки 9,4 фоизи  ишсиз аҳоли ҳисобланади.

Жорий йилда ишсиз аҳолини ишбилан таъминлаш мақсадида  6 256,5 млрд.сўмлик 546 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 6 701 та янги иш ўринлари яратилади ва шунча ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади.

Шунингдек, жорий йилда саноат соҳасида 5 591,2 млрд.сўмлик 144 та лойиҳа орқали  4 552 та,  хизмат кўрсатиш соҳасида  373,8 млрд.сўмлик 311 та лойиҳа орқали 1 468 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида  291,5 млрд.сўмлик 91 та лойиҳа орқали 681 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, жорий йилда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида 85,3 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан шу кунга қадар 280 нафар аҳолига 6 999 млн.сўм кредитлар расмийлаштирилди.

Ҳоким ёрдамчиларининг ўтган давридаги фаолиятига назар ташласак, Яккабоғ МФЙ ҳоким ёрдамчиси Набижон Жўраевнинг кўмаги билан “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида имтиёзли кредит ҳисобига фуқаро Лочинбек  Сайфуллаев томонидан ишчи хизматчилар учун қўлқоп ишлаб чиқариш ҳамда фуқаро Азизбек Муродов томонидан автобус ва юк машиналарига “Тормоз барабан” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 8 та янги иш ўрни яратилди. 

Бундан ташқари, 1-гуруҳ ногирони Алик Кенжаевга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асоида 20 млн. сўм парранда олиш учун (тухум йуналишда)  имтиёзли кредит ажратилди. Натижада тадбиркор 350 та товуқдан 280-300 та тухум олиб, бир кунда 100-150 минг сўмгача даромад кўрмоқда.Шунингдек, тадбиркор парранда озуқасини ҳам ўзида қайта тайёрлаб, ойига 4-5 тоннагача  парранда  озуқасини ишлаб чиқаряпти.Бу билан  қўшимча равишда оиласига  ойига 4-5 млн.сўмгача соф даромад олмоқда.

Туманда 2022 йилда ҳоким ёрдамчилари ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигидаги фаолиятида камбағаллик даражаси 15,2 фоиздан 13,4 фоизга қисқартирилди. Ҳозирги кунда 9 150 та оилани ташкил қилади. Жорий йилда ушбу кўрсаткични 11, 7 фоизга тушириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.  

Мундиён МФЙ Сарой қишлоғи ҳудудида  47 та лотлар аукцион савдоларга чиқарилиб, бугунги кунда салоҳиятли тадбиркорлар томонидан ер майдонлари 3 йил муддат ижарага олинди. 20 та савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ишга туширилиб, 24 та янги иш ўрини яратилди.

Муллакўрпа МФЙ ҳоким ёрдамчиси Бахтиёр Холмуродовнинг кўмаги билан фуқаро Ўткир Бахаров асаларичилик фаолиятини кенгайтирган ҳолда “Qamariddin Bes” ОК ташкил этди, ҳамда 30 қути асал ари уясини 200 та қути асалари уясига кўпайтирди. Бугунги кунда тадбиркор томонидан 2-2,5 тоннагача асал маҳсулоти етиштирилмоқда ва қўшни туманларга ҳам асалари уяларини етказиб бермоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 3 035 нафар аҳоли ўзини-ўзи банд қилди, корхона ва тадбиркорлик субъектларига норасмий ишловчи 2 115 нафар ишчи хизматчилар легаллаштирилган бўлса, 200 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва 61 та кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди, 33 та ҳунармандлар рўйхатдан ўтказилиб, уларга 141 нафар шогирдлар бириктирилди.  

 Кадан МФЙ ҳоким ёрдамчиси Сардор Мардоновнинг ташаббуси билан “M medical sentr” ХК томонидан хусусий клиника ва “Bakery By Dimir” ОК микромарказ лойиҳаси ишга туширилиб, 16 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, маҳалла ўзида тикувчилик, темирчилик, каштачилик соҳаларида 7 та ҳунармандчилик ишлари ташкил этилиб, уларга 26 нафар шогирдлар бириктирилди. 

Хулоса ўрнида, Ҳоким ёрдамчиларининг мақсади ўтган йилда йўл қўйган камчиликларини ўз вақтида бартараф қилиб, катта марраларни кўзлаган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тезкорлик билан янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда янги иш ўриналрини яратишдир. Ҳоким ёрдамчиларининг бу борасидаги эзгу ҳаракатлари камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади, деган умиддамиз.

 Норбой Жўлматов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

 

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM