Конституция куни кенг нишонланмоқда

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Тумандаги 15-сон мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

  Туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов йиғилганларни юртимиз тараққиётининг пойдевори, тинч ва фаровон кунларимиз асоси бўлган асосий қонунимиз – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги билан қизғин қутлади. Бош Қомусимиз  –  бу истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи ва тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, фуқаролик жамияти истиқболини белгилаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлигини таъкидлади. 
   

Шундан сўнг туман маданият бўлими санъаткорлари ва 15-сон мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ёш ижрочилари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбир сўнггида тумандаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Амина Мустофақулова севимли шоирамиз Зулфия Мўминова қаламига мансуб “Болага китоб беринг” шеърини ёд айтиб бериб, барча иштирокчиларни эътироф ва эътиборига сазаввор бўлди.

 

  - Ростмана айтганда туманимизда кейинги бир йилни ичида жуда катта эътиборга молик ишлар амалга оширилди, - дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси Муҳиддин Тешаев. – Йўлларимизни қаранг, бундан бир йил олдин ҳам Пайшанба-Каттақўрғон ёки Кадан-Хатирчи йўналишидаги йўлларда ҳаракатланиш қанчалар машаққатли эди. Марказий Истироҳат боғи, қатор маданий-маиший иншоотлар бунёдкорлиги барча-барчаси халқимиз фаровонлигига эришиш йўлидаги фидокорона меҳнат десак муболоға бўлмайди. Обод юртга байрамлар ярашади, деган гап бежизга айтилмаган. Бугун обод гўшага айланиб бораётган туманимизда Конституция байрами катта тантана ва зўр иштиёқ билан нишонланди.

   

Байрам тантаналари тумандаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида кўтаринки кайфият билан давом этмоқда.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM