ЁШЛАР ҲОКИМ БИЛАН УЧРАШИБ, ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

   Бугун Каттақўрғон тумани ҳокимлиги биносида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.    Унда туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов олий таълим муассасаларида таҳсил олган ва олаётган каттақўрғонлик талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.  
 

Учрашув давомида ҳоким ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшларни ватанга садоқат билан хизмат қилиши, мавжуд муаммо ва қийинчиликларга дуч келганда уни ақл ва идрок билан енгиб ўтиши, ўзларининг келажак режаларини, аввало, эгаллаган чуқур билим ва кўникмалари орқали шакллантириши, замонавий, инновацион ғоялар асосида фикрлайдиган ва илғор ғоя-таклифларни тақдим этадиган ёшлар бўлиб вояга етишлари учун керакли кўрсатмалар берди. 

Очиқ мулоқот жараёнида ёшлардан тушган таклиф, фикр ва мулоҳазалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни олийгоҳни битирганларидан сўнг туманимизга қайтиб, ўз мутахассисликлари бўйича тегишли ташкилот, корхона ва муассасаларга ишлашга таклифлар берилди.
 

Шундан сўнг, ёшлар ҳокимлик ходимларининг ишлаш фаолияти билан яқиндан танишди.Ёшларга танлаган мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот берилди. 

 Ҳар томонлама манфаатли ўтган учрашув ташкилотчиларда ҳам, ёшларда ҳам катта таассурот қолдирди.

  •  
2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM