АЙРИМ БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ИМТИЁЗЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Марзкур Фармонга кўра Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қанча меъёрий ҳужжатларга ўзгаришлар киритилди.
Жумладан,  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сон Фармони билан 2021 йил 1 январга қадар тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилган бўлиб, бу имтиёз эндиликда қўшилган қиймат солиғни назарда тутмайди.

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур йўналишда тадбиркорлик суъбектларига жами: 22 505 340,12 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармонига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:

-ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари 8 ва 8 тадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;

-дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра эндиликда қўшилган қиймат солиғига тортилади.

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик субъектларига жами: 6 881 563,12 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январигача бўлган даврда:

-наслдор чорвачилик субъектлари асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади;

-“Ўззооветтаъминотхизмат” Республика бирлашмаси, наслдор чорвачилик субъектлари, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари, омухта ем, озуқа қўшимчалари, ветеринария вакциналари ва препаратлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича наслчилик материаллари, технологик ва ёрдамчи ускуналар, омухта ем ва озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш учун компонентлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар пайвандтаг, кўчат ва томчилатиб суғориш ускуналарини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини тўлайдилар.

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 54 462 041,17 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Шунингдек, Фармонига биноан қуйидагилар қўшилган қиймат солиғига тортилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2017й.даги ПҚ-2772-сон қарорда келтирилган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2017-2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар;

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 701 489,84 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2017й.даги ПҚ-2776-сон қарорда келтирилган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари учун олиб келинадиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар.

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 2 401 953,36 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.05.2018й.даги ПҚ-3693-сон қарорда келтирилган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, материаллар ва фурнитура,

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 14 751 338,67 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2018й.даги ПҚ-4015-сон қарорда келтирилган, ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар,

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 2 313 272,7 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2018 йилдаги Ф-5230 фармойишида келтирилган, Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида олиб келинадиган, иссиқхона ва иссиқхонага оид қурилиш конструкциялари

Маълумот учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2019 йил 1 октябрдан 2020 йил 21 июнга қадар мазкур Фармон юзасидан тадбиркорлик суъбектларига жами: 2 313 272,7 минг сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

2015-2024 © Kattaqo'rg'on tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM