Туман тарихи

Туман тарихи тўғрисида маълумот

Қадимда бу ерларда яшаган кишилар асосан чоравачилик, кейинчалик Меёнқол оролида яшайдиганлар деҳкончилик билан шуг`улланганлар. ХИХ аср о`рталарида ва ХХ аср бошларида Каттақўрғон уезди 2 участка, 14 волост, 100 қишлоқ жамоаси, 664 қишлоқдан иборат бўлган. Биринчи участкага Дамариқ, Чимбой, Жом, Қиличобод, Калиқўрғон, Новқа, Жуйшаҳр, Пайшанба волостларидаги 50 қишлоқ жамоаси ва 412 қишлоқ кирган. Иккинчи участкага Митан, Тусин, Оқтепа, Ёнбоши, Хўжаариқ, Митариқ волостларидаги 42 қишлоқ жамоаси ва 252 қишлоқ кирган. 1896 йили Зарафшон воҳасидаги пахта тозолаш заводларидан бири Каттақўрғон уездида ишга тушган. 1901 йили Каттақўрғон уезди бўйича 110 минг аҳоли яшаган.

1896 йили Зарафшон воҳасидаги пахта тозолаш заводларидан бири Каттақўрғон уездида ишга тушган. 1901 йили Каттақўрғон уезди бўйича 110 минг аҳоли яшаган. 1910 йилда Каттақўрғонда биринчи кутубхона очилган. 1900 йили Пайшанба ва Митанда врачлик-даволаш пункти очилган. Бу даврда уезд ва шаҳар бўйича 3 та врач, 6 та фел’дшер ва акушерлар фаолият кўрсатган. Каттақўрғон сув омборининг биринчи навбати 1940 йил 25 февралда бошланиб, 1941 йилнинг июл ойи оҳиригача давом этган. Сув омборининг иккинчи навбати 1951 йилда ниҳоясига этказилган. Туман маркази Пайшанба шаҳарчаси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига асосан 1989 йил 30 сентябрдан Пайшанба шаҳарча мақомига эга бўлди. Майдони 2,74 кв.км ни ташкил этади. Пайшанба қишлоғи қадимда ўн битта гузар (маҳалла)дан ташкил топган. Пайшанба қишлоғи ИВ-В асрларда ҳам мавжуд бўлган. Пайшанбада 14 та масжид ва мадраса бўлиб, улардан энг каттаси Одина масжиди бўлган. 1971 йилда Муҳаммад Амири Хақиб деган киши Пайшанбада катта мадраса қурдирган. 1902 йили Пайшанбада рус-тузем мактаби, 1919 йили болалар уйи ташкил этилган. 1921 йили бу бинода янги типдаги Фаробий номли бошланғич мактаб ташкил этилган. 1930 йилда электростанция қурилган. 1933 йилда Тошмамат Раҳимов биринчи тракторни Каттақўрғон шаҳридан Пайшанбага ҳайдаб келган. Иккинчи жаҳон уришининг дастлабки кунлариданоқ Пайшанбадан 1400 дан ортиқ киши урушга кетган. 1946 йили Пайшанбага Ғулом Хидиров деган биринчи олий ма`лумотли ўқитувчи ишга келган. 97-ўрта мактабга директор этиб тайинланган. 1929 йилда Пайшанбада ветеринария маркази ташкил этилган. 

2015-2019 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM