Каттақўрғон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 60-сессияси ҚАРОРИ

Каттақўрғон туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

1.    Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги "Самарқанд вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"ги №419/68-сонли қарорига асосан Каттақўрғон тумани бюджетига Самарқанд вилояти бюджетидан ажратилган:

тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 44 403 286,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги, бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини Каттақўрғон туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

туман бюджетининг айланма касса маблағи 1,5 млрд. сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2.    Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

 жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

 жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

 жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

 цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

 электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

 айланмадан олинадиган солиқ.

б) Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланади:

юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;

 айрим товарларни чакана сотиш ҳуқуқини бериш учун йиғим;

 қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

 харид қилганлик учун Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим.

Шу билан бирга, қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиқлари туманлар ўртасида тақсимланиши маълумот учун қабул қилинсин.

в) мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

3.    Қонунга асосан туман бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

       фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

       давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

4.    2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

5.    Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6.    2020 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 2,0 млрд. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

7.    Туман ҳокими биринчи ўринбосари (Қ.Худойбердиев), туман молия бўлими (А.Худойбердиев):

ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ҳамда коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминласин, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

8.    Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.

9.    Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини Кенгашга киритилишини таъминласин.

10.   Туман ҳокими ўринбосари (Қ.Худайбердиев), ташкилий назорат гуруҳи раҳбари (Ж.Жавинов), туман молия бўлими (А.Худойбердиев) бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

11.   Туман ҳокими ўринбосари (Қ.Ху­дайбердиев), "Каттақўрғон ҳа­қиқати" газетаси (Ж.Сафаров) қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

12.   Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13.   Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ў.Аҳмаджонов) ва туман ҳокими ўринбосарлари (А.Худайбердиев, Н.Санақулов, Ж.Насриддинов, Б.Эшмурзаев, С.Мингбоев)лар зиммасига юклатилсин.

 

Туман Кенгаши раиси

                               А.Бахрамов

 

2019 йил 19 декабр

 

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM