Байрам кенг нишонланди

Image_tadbir: 
[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан туман  маданият бўлими ”Концерт зали”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири тантанали равишда ўтказилди.

Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, туман судлари, туман ички ишлар бўлими, тумандаги ташкилот, корхона ва муасссаса ходимлари, фахрийлар ва ёшлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирни туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги байрами билан муборакбод этди ҳамда юртимизда бўлаётган буюк ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Қомусимизнинг ҳар тарафлама мукаммал тарзда ёзилганини эътироф этган ҳолда  унинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир иштирокчиларига тумандаги боғча ва мактаб ўқувчилари ҳамда туман маъданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди.

Байрам тадбири йиғилганларда бой таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида  бир гуруҳ суд ва ҳуқуқ ходимларига туман ҳокимлигининг  Фахрий ёрлиқларини туман ҳокими А.Бахрамов топширди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM