Муаммолар ечим топмоқда

Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилишда тезкор ёндашув, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада, Каттақўрғон тумани Каттаминг маҳалласидаги 30-сон мусиқа ва санъат мактабида сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.  
Сайёр қабул давомида 20 дан зиёд фуқароларнинг тадбиркорлик, тиббиёт, коммунал ва ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Айрим муддат талаб қилувчи мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Маҳаллий аҳолининг табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этиш бўйича қилган мурожаатлари юзасидан ҳозирда бу камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан барча тегишли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумот бериб ўтилди. 
- БЎСМ мураббийи сифатида тумандаги 76-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларга спортнинг миллий кураш туридан сабоқ бериб келаман, - дейди Маъруф Сайдуллаев. Машғулотлар ўтказиш учун спорт тўшамаси ва анжомлари етишмайди. Бугунги қабулда шу масалада мурожаат қилган эдим. Туман ҳокимлиги томонидан бизларга яқин кунларда янги спорт тўшамаси олиб бериладиган бўлди. Биз бундан жуда хурсанд бўлдик.
Жахонгир Сафаров.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM