Тошкентда Марказий Осиёда илк бор бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти ўтказилди

Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Россиянинг «Моторика» инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиётини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди

Марказий Осиё миқёсида илк маротаба ташкил қилинаётган тадбирнинг юртимизда ўтказилиши соҳа ривожи учун муҳим қадамлардан бири бўлди. Ногиронлиги бор шахсларга бионик протез қўлларни ўрнатиш амалиёти ҳар бир мижозга индивидуал тарзда ёндашган ҳолда, олган жароҳатига кўра, 3D технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди.

Тадбирга келганлар москвалик тажрибали мутахассислардан бепул маслаҳат олиш, бионик протез қўллар ишлаш жараёнини кузатиш, шунингдек, бионик қўллар фойдаланувчилари билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

 

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM