Муҳим тадбирга ҳозирлик

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари ҳам бошланиш арафасида. Тумандаги Қирғиз маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу муҳим сиёсий тадбирни демократик тамойиллар асосида ўтказилишига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни пайтда маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини  ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан маҳалла раислигига 3 та номзод ўрганиб чиқилиб сайловда қатнашишга тавсия этилди. Сайловда номзодларга овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 322 нафар вакиллар рўйхати шакллантирилиб, тасдиқланди.

- Қонунчилигимиздаги янгиликларга кўра, бу йилги сайлов аввалгилардан бир қатор фарқли жиҳатлари билан ажралиб туради, - дейди "Қирғиз" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Жалолиддин Абдиев. - Аввало, сайловда иштирок этувчи вакиллар сони сезиларли даражада кўпайган. Овоз бериш олдингидек очиқ усулда эмас, ёпиқ овоз бериш тарзида ўтади ва сайловчилар бюллетень тўлдиради. Шу сабабли сайловни каттароқ, аҳоли учун ҳар томонлама қулай жойда ўтказиш мақсадида маҳалладаги 20-умумий ўрта таълим мактаби танланди. Бу масканда 3 та сайлов кабиналари, 1 та овоз бериш қутиси тайёрлаб қўйилди. Сайлов ўтказиладиган бино сайловга оид тарғибот материаллари билан таъминланди. Бино атрофи ободонлаштирилди.

Аҳолининг сайловдан хабардорлиги ва жараён ҳақидаги тушунчасини ошириш мақсадида туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари, адлия бўлими ходимлари, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM