Озода ва сариштали хонадон қут-барака манбаи

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманда аҳоли ўртасида хонадонларни намунали ҳолатга келтириш, озода ва саранжом-саришта тутиш кўникмасини шакллантириш, фуқароларнинг турмуш маданиятини юксалтириш, бу борада маҳаллаларда яшовчи хотин-қизларнинг масъулиятини, дахлдорлигини ошириш ҳамда ўрнак бўлаётган хонадонларни аниқлаш, рағбатлантириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида озодалик ва ободлик акцияси ўтказилмоқда.

Ушбу акция доирасида маҳаллаларда озодалик ва ободликни тарғиб қилиш ва таъминлашга кўмаклашиш, оилаларда фарзандларнинг баркамоллиги, келажакда уддабурон, уқувли уй соҳиби ва соҳибаси бўлиб етишишида хонадоннинг поклиги, тоза-озодалиги, софлиги алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, бу эса оиладаги қут-бараканинг, фаровон бахтли ҳаётнинг, тинч-тотувликнинг, хонадон аъзоларининг бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурмати ва қадр-қиммати манбаи эканлигини тушунтириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, кўкаламзорлаштириш, томорқа маданиятини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш каби тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

"Озода ва сариштали хонадон - қут-барака манбаи!" шиори остидаги акция доирасида тумандаги Полвонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу акция доирасида маҳалла ҳудудидаги хонадонлар ўрганиб чиқилди. Хонадонларни ўрганиш давомида хонадон эгалари билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, акцияни ўтказишдан асосий мақсад ва белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти  юзасидан тушунчалар берилди.

Ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маҳалладаги фаол, тоза-озода, саронжом-саришта ва намунали деб топилган 3 та хонадон аниқлаб олинди. Ташкилий қўмитанинг қарорига кўра Полвонтепа маҳалласи Мухтор қишлоғида истиқомат қилувчи Инобат Тўйчиева хонадони учинчи, Муҳаббат Қодирова хонадони иккинчи ўринга лойиқ топилди. Маҳалладаги энг сариштали хонадон деб Шаҳзода Рўзиева хонадони эътироф этилди.

Ғолиблар туман хотин-қизлар қўмитасининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM