Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

МУРОЖААТ БEРИШ ТАРТИБИ

1. Туман ҳокимлиги аппаратида фуқароларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш хамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган «Андижон вилояти ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чикиш ва уларни қабул қилиш тартиби» асосида амалга оширилади.

2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият туман ҳокими ўринбосарлари, умумий бўлим, гурух раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.

3. Туман ҳокимлигида фуқаролар туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппаратининг котибият, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш туман ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.

4. Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари томонидан фуқаролар худудларда махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.

5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, аниқ истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.

6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият вилоят ҳокимлиги аппарати ишлар бошқарувчиси ҳамда умумий бўлим мудири зиммаларига юклатилади.

7. Умумий бўлим мудири туман ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб туман ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан туман ҳокими кўриб чиқиши учун такдим этади. Туман ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён умумий бўлим мудири томонидан шахсан назорат қилинади. Туман ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик аппаратининг бўлинмалари рахбарлари номига келган мурожаатлар ҳам умумий бўлим мудири томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади. 

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун туман ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чикиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.

8. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, кўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида муълум қилинади.

Ариза ва шикоятлар туман ҳокимлигига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати туман ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади. 

Туман ҳокимлигига қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.

9. Фуқаронинг фамилияси(исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. 

Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш туман ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.

10. Умумий бўлим мудири ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича туман ҳокимлигига фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади. Таҳлилий маълумотларни туман ҳокимлик соати ва аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритади.

 

Норматив ҳужжатлар

O`zbekiston Respublikasini qonuni Jismoniv va Yuridik shahslar to`g`risadagi 2014 yil 3 dekabrdagi O`RK 378-son

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM