Ҳоким талаба-ёшлар билан учрашди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 

 

  Жорий йилнинг 20 февраль куни Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Самарқанддаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган каттақўрғонлик талаба-ёшлар билан учрашув очиқ мулоқот ўтказди. 

 

 

     Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда туман прокурори, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, туман халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар раҳбарлари  ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
 

  Ноодатий, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув бугунги кунда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ва ўзгаришлар акс этган видеолавҳани томоша қилишдан бошланди. Учрашув давомида ҳоким ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшларни ватанга садоқат билан хизмат қилиши, мавжуд муаммо ва қийинчиликларга дуч келганда уни ақл ва идрок билан енгиб ўтиши, ўзларининг келажак режаларини, аввало, эгаллаган чуқур билим ва кўникмалари орқали шакллантириши, замонавий, инновацион ғоялар асосида фикрлайдиган ва илғор ғоя-таклифларни тақдим этадиган ёшлар бўлиб вояга етишлари учун керекли кўрсатмалар берди.
   

  120 га яқин олийгоҳ битирувчилари иштирок этган очиқ мулоқот жараёнида талаба-ёшлардан тушган таклиф, фикр ва мулоҳазалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни олийгоҳни битирганларидан сўнг туманимизга қайтиб, ўз мутахассисликлари бўйича тегишли ташкилот, корхона ва муассасаларга ишлашга таклифлар берилди.
 

  – Очиғи, биринчи марта туманимиз ҳокими билан учрашувда иштирок этдим, – дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти геодезия, картография ва кадастр  йўналишининг 4-босқич талабаси Маъмур Жумаев. – Олдинлари бундай учрашув ўтказилмагани боис, ушбу учрашувда биз талабалар катта ҳаяжон билан келдик. Эркин ҳамда самимий руҳда ўтган суҳбат бизни руҳлантириб юборди. Учрашув давомида мен ҳокимга туманда сув таъминоти ва канализация тармоғи бўйича замонавий лойиҳа бўйича ўз таклифимни бердим. Таклиф этган лойиҳам ҳокимга маъқул келди ва у киши менга ишонч билдириб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.   
       

  Ҳар томонлама манфаатли ўтган учрашув ташкилотчиларда ҳам ёшларда ҳам катта таассурот қолдирди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM