Ободлик кўнгилда бўлсин

Image_tadbir: 

 Ободлик бўлган жойда файзу барака бўлади. Қишнинг изғиринли кунлари ҳам ниҳоялаб, баҳор эшик қоқмоқда. Ҳудудлар ободончилиги туманимиз кўрки. Шу муносабат билан туман Ободонлаштириш бўлими томонидан Кадан маҳалла фуқаролар йиғинида ўқув-семинари ташкил этилди.
  

   Инсониятнинг мангу қўним топадиган маскани – қабристонларни ободонлаштириш ишларини янада яхшилашга қаратилган таклиф ва музокаралар билан бошланган семинар ишида дастлаб Кадан халқ қабристонида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Семенарда Саройқўрғон, Каттакўрпа, Омонбой, Янгиқўрғонча аҳоли массивларидаги қабристон қоровуллари, назоратчилар, масжидлар имомлари ва Ободонлаштириш бўлими ходимлари иштирок этишди. Семинарда тумандаги мавжуд қабристонларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳашарлар уюштириш, қабрларни суваш, қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш, кўкаламзорлаштириш ва қабристонларда ташкил этилаётган ишларда масжид имомларининг ўрни борасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Семинарда муҳокама этилган масалалар юзасидан галдаги вазифалар белгилаб олинди. 

2015-2022 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM