ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КАТТАҚЎРҒОНДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш секторлари фаолиятини ташкил қилишнинг аҳволини ўрганиш мақсадида Каттақўрғон туманига келди.

Вилоят ҳокимининг ташрифи Каттақўрғон туманида ҳозирги оғир шароитда 2020-2021 йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш фаолиятини кўпайтириш ва камбағалликни камайтириш йўналишида олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолати билан танишишдан бошланди. 
Дастлаб вилоят ҳокимига Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Абдували Эргашев ва банк раҳбарлари томонидан ҳозирги кунда туманда ушбу йўналишда олиб борилаётган ва режалаштирилаётган ишларнинг тўлиқ шаклдаги презентацияси тақдимоти ўтказилди.
  Шундан сўнг Э.Турдимов бошчилигидаги мутахассислар тумандаги Ойжон маҳалла фуқаролар йиғини Ойжон қишлоғида ташкил этилиши режалаштирилаётган лимончилик йўналишидаги 50 гектарлик иссиқхона қурилиши ишларининг бошланиш жараёнида иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамовлар ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига муваффақиятлар тилаб, қурилиш ишларининг рамзий бошланишини амалга оширдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ойжон қишлоғида қурилиши бошланган ушбу 50 гектарлик иссиқхона ишга тушгач бу ерда  800 нафар ишсиз юрган маҳаллий аҳоли доимий ва мавсумий иш ўрнига эга бўлади.
Шунингдек, вилоят ҳокими тумандаги Қўшҳовуз ҳудудидаги 70 гектар ер майдонини камбағалликдан фориқ бўлиш истагида бўлган 140 та хонодонларга бўлиб берилиши билан танишдилар. Айтиш жоизки, ушбу ҳудуд аҳолисини доимий иш билан таъминлаш кўп йиллардан буён долзарб муаммолардан саналиб келган. Ушбу муаммони бартараф этиш йўлидаги дастлабки қадам сифатида ушбу лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш давомида кам таъминланган оилалар ва ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. 
Ушбу 70 гектар ер майдонидан яқин йиллар ичида кўплаб миқдорда узум ва қуритилган майиз маҳсулотлари йиғиштириб олинади ва бунинг натижасида ушбу ҳудудда меҳнат қилишга киришган маҳаллий аҳоли доимий даромад олиш манбаига эга бўлади.
Ташриф сўнггида вилоят ҳокими туманда бу борада қилинадиган ишларни янада ривожлантириш бўйича ўзининг тегишли таклиф ва тавсияларини берди.

2015-2024 © Government of Kattakhurgan district. Maked by: SAKTRM